“HUMO” ПЛАСТИК КАРТОЧКАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, пластик карточкаларга, терминалларга ва тегишли ускуналарга бўлган талаб-эҳтиёжларни қондириш, шунингдек, пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини камайтириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2751-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари Ўзбекистон Банклари уюшмаси билан биргаликда

-  пластик карточкалардан фойдаланувчиларнинг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини ошириш ва рағбатлантиришга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда татбиқ этиш амалиёти кенгайтирилишини;

самарали, замонавий ва қулай тўлов воситаси сифатида пластик карточкалардан фойдаланиш афзалликларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишга йўналтирилган ташкилий тадбирлар тизимли асосда ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилган.

Бу борада пластик карточкалардан фойдаланувчиларга кўрсатилаётган хизматлар қониқарли даражадами деган савол туғилади.

Жорий йилнинг 20 июнь куни  Пайариқ тумани Ғаллакор МФЙ Қудуқча қишлоғи 74-уйда яшовчи фуқаро Завқиев Алишер Эшбоевич Иштихон тумани Чимқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган “Лайло Газ сервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шахобчасида 35800 сўмлик харид қилинган “Метан” гази учун HUMO банк пластик карточкаси орқали тўловни амалга оширган. Йўлда кетаётган вақтида телефонига СМС хабари орқали  пластик картасидан 2 маратоба пул ечиб олинганлиги тўғрисида хабар келгач “Лайло Газ сервис” МЧЖ операторига бу тўғрисида мурожаат этади. Мурожаати бўйича бундай бўлиши мумкин эмас деган жавобни олгач Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясиясининг  10-91 “Ишонч” телефонига (1075/20-рақам билан рўйхатга олинган) Иштихон тумани “Лайло Газ сервис” МЧЖ пластик картасидан ортиқча пул ечиб олганидан ва тан олмаганидан норози” бўлиб мурожаат қилади.

Мурожаат Иштихон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилганда ҳақиқатдан ҳам  фуқаро А.Завқиев 2020 йилнинг  20 июнь куни “Лайло Газ сервис” МЧЖга қарашли газ қуйиш шахобчасида 35800 сўмлик харид қилинган “Метан” гази учун HUMO банк пластик карточкаси орқали тўловни амалга оширган. Пластик карточкасидан бир вақтнинг  ўзида (1-HUMOCARD *1300: oplata 35800.00 UZS; MCHJ LAYLO GAZ SERVI; 20-06-23 10:29;  Dostupno: 540232.00 UZS, 2-HUMOCARD *1300: oplata 35800.00 UZS; MCHJ LAYLO GAZ SERVICE; 20-06-23 10:29;  Dostupno: 504432.00 UZS) яъни соат 10:29 да 35800 сўмдан икки маратоба пул ечиб олинганлиги аниқланиб, “Лайло Газ сервис” МЧЖга қарашли газ қуйиш шахобчаси томонидан А.Завқиевнинг талаби билан автомашинасига 35800 сўмлик “Метан” газ қуйиб берилиб,  мурожаати ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари Иштихон тумани Орлот МФЙ Орлот қишлоғида яшовчи Кадиров Фахриддин Бўтаевич жорий йилнинг 30 июнь куни Иштихон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига "Лайло газ сервис" МЧЖга қарашли Метан газ қуйиш шахобчасидан 66,0 минг сўмга газ олганлиги, бироқ пластик картасидан 3 маратоба 66,0 минг сўмдан пул ечиб олинганлиги,  сотувчи эса тан олмаганидан норози бўлиб оғзаки мурожаат этган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида  “Лайло Газ сервис” МЧЖ томонидан  ошиқча олинган 132,0 минг сўм Кадиров Фахриддинга қайтариб берилди.

 З.Эгамов,

Иштихон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш жамияти раиси

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM