ИШТИХОНДА 100 НАФАР ЁШЛАРГА АЖРАТИЛГАН ЕР МАЙДОНЛАРИ УЧУН 334 КИЛОГРАММДАН КАРТОШКА УРУҒИ БЕРИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманида ўтказилган хатлов натижаларига кўра туманда 45 минг 90 нафар 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар бўлиб, шундан 41 минг 233 нафар ёшларнинг электрон базаси шакллантирилган эди. Шундан 7 минг 871 нафари ишсиз ёшларни ташкил қилади.

Бугун, туман ҳокимлиги томонидан тўртала сектордан 100 нафар ёшларнинг ҳар бирига 334 килограммдан жами 33,4 тонна картошка уруғи етказиб берилди.

Иштихонлик ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, уларнинг шароитлари инобатга олинган ҳолда экин экиш ва даромад топиш учун бепул уруғ берилиши билан улар доимий иш ва даромад топиш имкониятларига эга бўлишади.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM