С.ШАРИПОВ: “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” БЎЙИЧА НАТИЖАГА ТЎЛИҚ ЭРИШДИК

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугунги кунда тумандаги барча сектор ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Туманда 4 та сектор ҳудудида ҳам “камбағал” оилаларга мотокультиватор, маторли арра, тикув машинаси тарқатиш ва иссиқхоналар қуриб бериш орқали амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда доимий сайёр қабуллар ўтказилиб, "Обод қишлоқ" дастури буйича Тойтуёк МФЙда олиб борилаётган ишларнинг айни дамда жадал давом этаётганлигини таъкидлаш жоиздир. 

Туманимизнинг 3-сектор ҳудудида 15 та МФЙ, 62000 дан ортиқ аҳоли, 10000 та хонадон мавжуд бўлиб, маҳаллабай ишлаш тизими яхши йўлга қўйилган.

Ушбу ҳудудда темир дафтарга киритилган 813 нафар фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, "Темир дафтар" дан чиқарилганлиги қувонарли ҳолдир. Бугунги кунга келиб, "Темир дафтар"даги фуқаролар сони ҳудудда 108 нафарни ташкил этмоқда. Бундан ташқари "Аёллар дафтари"га киритилган хотин- қизларга асбоб-ускуналар тарқатиш, тадбиркорликка жалб қилиш,  ишга жойлаштириш, ўзини-ўзи банд қилиш орқали тўлиқ "Аёллар дафтари" дан чиқарилди. Эндиликда ушбу дафтар бўйича қайта рўйхат тузиш режалаштирилмоқда. "Ёшлар дафтари"га киритилган 1424 нафар  ёшларга 0.25 сотихдан ер майдонлари ажратилиб, 10 йил муддатга даромад олишлари учун берилди.

-Бизнинг бош мақсадимиз, аҳоли муаммоларини аниқлаб, уларни бартараф этиш билан бир қаторда фуқароларимизнинг турмуш даражасини ошириш, “камбағаллик”дан олиб чиқиш ҳамда ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишлари, ўзини-ўзи банд қилишлари учун кўмаклашдан иборатдир. Бугунги кунга келиб олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларимизни туман ҳокимлиги ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш орқали биргаликда ҳал этиб келмоқдамиз, - дейди туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари С.Шарипов. 

С.Шарипов ўзига файласуфларнинг "Такрорлаш билимнинг онасидир" деган иборасини шиор қилиб олган. Албатта, билим ва тажрибани доимий равишда такрорлаб янгилаб бориш зарур, бу бугуннинг талабидир.

Фахриддин Абдураззаков,
Халк депутатлари Иштихон тумани Кенгаши депутати.

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM