"Коррупция ва унинг оқибатлари"- ушбу мавзуда ўқув семинари бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 "Коррупция ва унинг оқибатлари"- ушбу мавзуда ўқув семинари бўлиб ўтди

Коррупция мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтиомий ҳуқуқий ҳодисадир. Маълумки бу иллат ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади.

Бугун Иштихон туман ҳокимлигида ҳокимлик ходимлари билан "Коррупция ва унинг оқибатлари" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Шуҳрат Негматов, туман ИИБ бошлиғи Суръач Шарипов, туман прокуратураси терговчиси Баҳодир Абдураҳмоновлар томонидан пора олиш, беришда воситачилик қилиш ҳолатларида   жазо муқаррарлиги, унинг оқибатлари  ҳақида тўхталиб ўтишди.        

Ҳақиқатдан ҳам коррупцион иллат манавий аҳлоқини емиради, қонун устуворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Бу иллат бор мамлакатнинг хорижлик ҳамкорларида ҳам давлатга нисбатан ишончсизлик муҳитини пайдо бўлишига олиб келади.

Коррупцион ҳолатларга асло йўл қуйманг! Огоҳ бўлинг.

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати   

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM