Сектор раҳбари Муродобод МФЙ аҳолисининг муаммоларини тинглади
Бугунги кунда Иштихон туманида аҳоли муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш, уларни ўз вақтида бартараф этиш самарали ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Иштихон туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Негматов Муродобод МФЙ аҳолисининг мурожаатларини тинглади.
Ҳудуддаги 3-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ушбу қабулда, 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг муаммолари тингланди. Жумладан, Янгиравот қишлоғидан ўтувчи узунлиги 2 километр бўлган зовурни ковлаш, 43-мактабга қўшимча бино қуриш, Чамбил қишлоғидаги асосий йўлга асфалт ётқизиш, суюлтирилган газ билан таъминлаш, моддий ёрдам чиқариш каби масалалар муҳокама этилди.
Сектор раҳбари ўрганилган муаммолар юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати