Туман тарихи

Самарқанд вилояти Иштихон тумани ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

        Иштихон Зарафшон водийсидаги қадимий шаҳар бўлиб, карвон йўли устида жойлашган. Барпо бўлган йили номаълум, илк феодализм даврида мустақил ҳокимликнинг маркази бўлган, кейинчалик Сўғдиёна таркибига кирган. Иштихон ҳокимлигининг чегараси шарқдан-ғарбга (беш кунлик) йўл бўлган. Самарқанд араблар томонидан босиб олингач сўғд ишхидлари Иштихонга келиб уни пойтахт қилган. 10-асрда Иштихон қалъа, шаҳристон ва работдан иборат катта шаҳар бўлган, кейинги асрларда ҳам машҳур эди. Тарихий манбаларда савдо сотиқ ривожланган, атрофи боғ-роғ, қишлоқлар, далалар билан ўралган чиройли шаҳар сифатида тан олинади. Иштихонга Зарафшон дарёсидан канал орқали сув келган. Кейинчалик Иштихон шаҳри харобага айланиб, унинг ўрнида Иштихон қишлоғи пайдо бўлган. Иштихон тумани 1943 йил 18 майда ташкил этилган. Нурота, Оқдарё, Пайариқ, Каттақўрғон, Пастдарғом, Хатирчи туманлари билан чегарадош бўлган. Ҳозирда туманда 9 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари, 1 та шаҳарча фуқаролар йиғини ва 62 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият юритмоқда. Жорий йилда туманимизда ижтимоий-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда катта ишлар амалга оширилди.Туманимиз марказидаги шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиган бинолар қайта қурилди. “Иштихон деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти тўлиқ қайтадан барпо этилди. Иштихон шаҳри, Иштихон кўчасида, марказий истироҳат боғида, туман марказий стадионида катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 2011 йилда туманда газ таъминотини яхшилаш мақсадида “Қорақўйли”, “Тупор”, “Кият” маҳалла фуқаролар йиғинларида 5,1 км, газ қувурлари тортилди. 62 минг кв.м уй-жойлар, 12 км ичимлик суви тармоқлари қурилиб фойдаланишга топширилди. 66, 88, 71-умумтаълим мактаблари капитал реконструкция қилинди, 59-умумтаълим мактабига 1 та янги спорт зали қурилиб фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари 7 та ичимлик суви объектлари барпо этилди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан 18 км ички йўллар таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Қишлоқ жойларида 8 та чакана савдо, 1 та умумий овқатланиш, 6 тадан ортиқ маиший хизмат объектлари ташкил этилди. 4 та баликчилик фермер хўжалиги ташкил этилди ва 21 та янги иш ўринлари яратилди. Қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида 3 та ер массивида 36 та уй-жойларда 2 млрд. 277 млн сўм маблағ сарфланди. Бугунги кунда 36 та уй-жой қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди. Туман иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, саноат махсулотлари ишлаб чикариш 8,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7,2 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 92,9 фоизга, чакана савдо 14,8 фоизга, жами хизматлар 15,6 фоизга, пуллик хизматлар 14,4 фоизга ўсди. 25 млрд 368 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, Иштихон туманида 2011-2012 йилларда саноатни ривожлантиришнинг устивор йўналишлари дастурига асосан 9-ойда жами 12 та янги лойиҳалар (2 та лойиҳа муддатидан олдин -“Сухроб Нуриддинов” ХК ва “Тайлоқ универсал сервис” МЧЖ) ишга туширилди, 56 та янги иш ўринлари яратилди ва 940 млн. сўмлик маблағлар ўзлаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 май кунги № 02-23-43 сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган “Иштихон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастурига асосан 46 та янги лойиҳалар ишга туширилди, 162 та янги иш ўринлари яратилди. Кичик бизнесга берилаётган солиқ имтиёзлари ва преференциялар ушбу соҳани изчил ривожлантиришнинг рағбатлантирувчи омили бўлиб қолмоқда. Ҳисобот даврида кичик бизнес субъектларининг Саноат маҳсулотларидаги улуши 34.6 фоизни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 4.7 фоизга кўпайди. Шунингдек, кичик бизнес субъектларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларидаги улуши 99,9 фоиз, асосий капиталга инвестицияларда 80.0 фоиз, қурилиш ишларида 98.5 фоиз, чакана савдо айланмасида 60.3 фоиз, аҳолига пуллик хизмат кўрсатишда 59.9 фоизни ташкил этмоқда. Айниқса, хизматлар соҳасини ривожлантириш, шу жумладан қишлоқ жойларида унинг замонавий инфратузилмасини ташкил этиш ва хизматлар кўламини кенгайтириш – бевосита кичик бизнес ҳисобига амалга оширилмоқда. Тасдиқланган дастурлар доирасида қишлоқ жойларида 8 та чакана савдо, 3 та умумий овқатланиш, 7 та маиший хизмат объектлари ишга туширилди. Бу максадлар учун жами 897.1 млн. сўмлик маблағлар сарфланди, ушбу маблағларнинг 744.0 млн. сўми тадбиркорлар ҳисобидан, 150,0 млн. сўми тижорат банклари кредитлари ҳисобидан амалга оширилди, режадаги 58 та ўрнига 62 та янги иш ўринлари яратилди. Қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида  3 та массивда 36 та намунавий уй-жойлар қурилиши ишлари якунланиб, 2 млрд.732 млн. сўмлик маблағлар ўзлаштирилди. Бандлик дастури ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жами 4839 та янги иш ўринлари яратилди (101,9%). Уларнинг 4113 таси (ёки 85,0 %)  қишлоқ жойларда ташкил этилди. 2011 йилда 10240 гектар майдонга чигит экиб ҳар гектаридан 26,8 центнердан пахта етиштириб 26950 тонна ҳосил олиб, режа ортиғи билан уддаланди. 2011 йилда 6930 гектар майдонга ғалла экиб, 36175 тонна ўрнига 47000 тонна ҳосил олиб, режа 130 фоизга бажарилди. Деҳқонларимиз ҳар гектаридан туман бўйича 66,5 центнердан ҳосил кўтариб, муҳтарам Президентимизнинг Республика ғаллакорларига йўллаган табригида алоҳида тилга олинди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM