4-илова

Туман ҳокимининг

2018 йил « ___ » сентябрдаги

_________-Қ сонли қарорига

4-илова

 

 

Туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал
қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжали
к
масалалари мажмуаси тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ Тойлоқ туман хокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари мажмуасининг (кейинги ўринларда мажмуа деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Мажмуа ҳокимлик фаолиятини саноатни ривожлантириш ва қурилиш жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижросини мунтазам равишда текширади.

4. Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

5. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят хокимлиги, шаҳар ва туман ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Мажмуанинг вазифалари ва функциялари

6.Қуйидагилар мажмуанинг вазифалари ҳисобланади:

ҳоким ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш.

7. Мажмуа ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва ҳоким топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

соҳага оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, вилоят ҳокими топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳада истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга тақдим этади;

халқ депутатлари Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва соҳага алоқадор бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Тегишли ҳоким ўринбосари ҳамда мажмуанинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Мажмуа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий бошқарув органлари, корхона ва ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун ҳудудий бошқарув органлари, корхона ва ташкилотлар раҳбар ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ҳудудий бошқарув органлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан  ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

9. Мажмуа:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши учун жавоб беради.

Мажмуа мутахассиси ўз вазифалари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

IV. Мажмуанинг тузилмаси

10. Мажмуа тузилмасига бир нафар бош мутахассис киради.

11. Мажмуа ишларини бош мутахассис олиб боради.

12. Мажмуа мутахассиси ўз фаолиятида ҳоким ўринбосарига бўйсунади.

13. Ҳоким ўринбосарининг мажмуаси мутахассиси ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Мажмуа фаолиятини ташкил этиш

14. Мажмуа ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, ҳоким ва унинг ўринбосари топшириқларига мувофиқ ташкил этилади.

Шунингдек, саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш соҳасида:

ҳудудлардаги саноат ва қурилиш корхоналарни техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, уй-жойлар қурилиши, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш
чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш ҳамда ҳоким ўринбосари томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.

15. Мажмуа:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳоким ўринбосари ишларини ташкил қилади;

ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда мажмуа юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;

тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини  таъминлайди;

ҳоким ва ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабул қилинган қарорлар расмийлаштирилишини таъминлайди;

Ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

16. Мажмуа бош мутахассиси:

мажмуада бевосита ишларни ташкил қилади ҳамда мажмуага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассиснинг иш режаларини тасдиқлайди;

ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек мажмуанинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи  хат-хабарларни имзолайди.

17. Мажмуанинг бош мутахассиси ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифаларига мувофиқ амалга оширади.

 

 

 

 

      Туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш,
капитал қурилиш, коммуникациялар ва
коммунал хўжали
к масалалари мажмуаси

                        бош мутахассиси
____________ А.Рўзиқулов

 

Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат
гуруҳи етакчи мутахассиси
____________ Х.Убайдуллаев

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM