2020-2021 ўқув йилидан бошлаб профессионал таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб юртимизда Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга идоравий бўйсунувидан қатъи назар ўқув-методик раҳбарлик қилиш ҳамда бу соҳада давлат сиёсатини юритиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Фармон билан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб халқаро таснифлагичнинг тегишли даражаларига мос келувчи дастурлар асосида тегишли кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхатлари тасдиқланди:

- Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари (Касб-ҳунар мактаблари) рўйхати;

- Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари (коллежлар) рўйхати;

- Олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этиладиган техникумлар.

zarnews.uz.

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM