“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги"нинг биринчи ўн кунида Самарқандда 2574 та маъмурий ҳуқуқбузарлик, 29 та жиноят аниқланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 1 февраль кунидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган топшириқлар ҳамда Ички ишлар вазирининг 2020 йил 30 январдаги Фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек, вилоят ҳудудида криминоген вазият барқарорлигини, жамоат хавфсизлигини сақлаш, жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Самарқанд вилоятида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Тезкор-профилактик тадбирлар натижасида 10 февраль кунига қадар 61371 та хонадон, 2681 та корхона ва ташкилотлар, 3938 та таълим муассасалари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишда аҳамиятли бўлган 2574 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Жумладан, 42 та ота-оналарнинг ўз мажбуриятларини бажармаслик ҳолати, 53 та енгил тан жароҳати етказиш, 162 та майда безорилик, 220 та жамоат жойларида спиртли ичимликлар истъемол қилиш, 12 та фоҳишалик билан шуғулланиш, 51 та ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик, 8 та маъмурий назорат қоидаларини, 4 та ов қуроли сақлаш қоидаларини, 2440 та йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, улардан фуқароларга тегишли 418 та транспорт воситалари жарима майдончаларига қўйилди.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 84 нафар шахсларга нисбатан маъмурий қамоқ тарзидаги жазо тайинланди.

Шунингдек, тадбир давомида олиб келинган 102 нафар яшаш ва иш жойи ноаниқ шахслар Реабилитация марказига, 35 нафар қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганлар вилоят ИИБ ҲПБга қарашли вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Тадбирнинг ўтган 10 куни давомида вилоят ҳудудида 29 та жиноятлар аниқланди. Шулардан, 16 та гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар, 6 та қўшмачилик ёки фоҳишахона сақлаш, 2 та қиморхона ташкил этиш, 1 та ноқонуний қурол сақлаш ҳолатлари аниқланди. Шунингдек, 6 та илгари очилмасдан қолган жиноятлар фош этилди. 8 нафар қидирувдаги шахслар ушланди, 2 нафар шахси номаълум мурдаларнинг шахси аниқланди ҳамда 3 нафар бедарак йўқолган шахслар топилди.

Вилоят ҳудудида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган кенг қамровли профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Zarnews.uz

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM