Ўзбекистон Республикасининг янги шаклдаги кадастр ҳужжати NFC — смарт чипи ўрнатилган пластик картадан иборат. У эски услубдаги кадастр паспортидаги барча маълумотларни ўз ичига олади. Шунингдек, интерактив давлат хизматларининг ягона порталига уланиш имкониятига эга.
Ушбу технологиянинг афзалликлари орасида коммунал тўловларни янги кадастр картаси орқали тўлаш имкониятини таъкидлаш мумкин. Бу тўловларни амалга ошириш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради ва коммунал инстанцияларнинг иш самарадорлигини оширади.
Маълум қилинишича, коммунал хизматларнинг мулк билан боғлиқлиги уларни ҳисоблаш ва тўлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлайди.