Дейл Карнегидан маслаҳат: иродали бўлишнинг 6 усули

Маълумки, агар муваффақият қозона олмасак уйда ёки ишда озгина муаммоларга дуч келсак ҳаёт тажрибамиз бир оз панд берса, дарҳол бизни тушкун кайфият ўраб олади. Тушкунлик эса ҳеч вақт бу ноқулай вазиятдан олиб чиқолмайди. Ўзимизни ўнглаб олишнинг ягона йўли иродали ва кучли мантиқий тафаккурга эга бўлишдир.

1. Бугунги кун нафаси билан яшанг. Ўтмишда йўл қўйган хатоларингизни, муаммоларингизни бир муддат эсдан чиқаринг. Келажагингиз бугун қўядиган қадамингизга боғлиқлигини унутманг. Сиз учун ҳар куни янги кун бошланиши кераклигини ҳис қилинг. Чунки ўз муаммоларингиз ҳақида ўйлаб, қайғурганингиз билан масала ўз ечимини топмайди, сиз эса беҳуда тушкунликка тушиш билан вақтингиз, имкониятингизни бой беришингиз мумкин. Яхшиси, ўзингизга энг ёқимли, қизиқарли бўлган машғулот билан шуғулланинг, кўнглингизга яқин инсон билан суҳбатлашинг.

2. Ўзингизда ишонч ҳосил қилинг. Кўпчилик ўз-ўзига ишонмаслик оқибатида эркин қадам ташлашдан, ютқазган нарсаларини қайтадан бошлашдан воз кечади. Аммо инсондаги ўзига бўлган ишонч ҳисси кўпинча унинг мақсадга эришишига сабаб бўлади. Шундай экан, ютқазишдан чўчиманг. Чунки ҳаёт ютиш ва ютқазишдан иборат, сиз қачондир ютқазган нарсаларингиз эвазига катта нарсани ютиб олишингиз мумкин.

3. Асло асабийлашманг. Асабийлик инсоннинг тиниқ фикрлашига тўсқинлик қилади, муаммони янада чигаллаштиради. Асабни жиловлашнинг ягона йўли – асабни бузадиган ҳолатларга аҳамият бермаслик.

4. Вақтида овқатланинг. Баъзилар иш ёки шахсий муаммолар ичида қолганда иштаҳасиз бўлиб, овқатланишни унутиб қўядилар. Бу билан ўз фаолиятларини янада сусайтираётганини билмайдилар. Ўз вақтида овқатланиш организмни мўътадиллаштиради ва ҳаракатчан, фаол бўлишига, мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

5. Муаммога четдан назар ташланг. Масалан, сиз учун каттароқ ва чигал ҳисобланган муаммо бошқалар учун арзимас бўлиши мумкин. Муаммоларингизга узоқроқдан туриб разм солинг, хафа бўлишга қанчалар ҳақли эканингизни ўйлаб кўринг. «Балки бундан ҳам қийинроқ вазиятга тушиб қолиши