Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Иштихон туманида яшовчи оилани яшаб турган уйи уй эгалари йўқ вақтда бузиб ташлангани тўғрисида видео тарқалди. Аввало шуни айтиш мумкинки, бу оила мазкур бинода бир кун ҳам яшамаган. Оила Иштихон шаҳри, “Ўзбекистон” МФЙ, “Қурувчи” кўчасида яшаган. Уларнинг “ишга кетганимизда уйимизни бузиб кетишган” деган гаплари умуман ҳақиқатга тўғри келмайди.

Қуйида эса барча ҳужжатлар, чуднинг қарорлари асосида изоҳ берилган. Иштихон тумани “Мохпар” МФЙ, “Хотамхўжа” қишлоғи ҳудудидаги бўш турган 0,15 гектар ер майдони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
7 октябрдаги 285-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкаларини бериш тартиботларини ва қуриш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан танловга қўйилган бўлиб, мазкур ер майдонига бўлган ҳуқуқ “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖнинг 2017 йил 20 октябрдаги 10-17/12-468-сонли ижобий хулосаси ва Самарқанд вилоят ҳокимлиги танлов комиссиясининг 2018 йил 17 февралдаги 11/3-81-сонли баённомасига асосан фуқаро Тошқобилов Шербек Бахтиёрович томонидан танловда ғолиб деб топилган.

Ушбу ер майдонида Иштихон шаҳри, “Ўзбекистон” МФЙ, “Қурувчи” кўчасида яшовчи фуқаро Худойқулов Илхом томонидан ноқонуний равишда уй-жой биноси қуриб олинганлиги сабабли Тошқобилов Шербек Бахтиёровичнинг Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судига 2018 йил 5 сентябрдаги киритилган даъво аризасига асосан фуқаролик иши кўриб чиқилиб, суд томонидан 2018 йил 26 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорида Худайқулов Илхом Ниятқобилович томонидан ноқонуний равишда қурилган “Мохпар” МФЙ, “Хотамхўжа” қишлоғи ҳудудидаги  46,98 кв.метр ўлчамдаги уй биноси мажбурий тартибда буздирилиши ва Худайқулов Илхом Ниятқобилович мазкур ер майдонидан мажбурий тартибда чиқарилиши белгиланиб ижрога қаратилган. Фуқаро Худайқулов Илхом Ниятқобилович томонидан суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб киритган кассация шикояти юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди томонидан 2019 йил 10 январда кассация инстанциясининг ажрими қабул қилиниб, унда Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2018 йил  26 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 

Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суди томонидан 2019 йил
1 ноябр кунида чиқарилган ажримда билан суд қарорининг ижроси кечиктирилган ва 2019 йил 25 ноябрдаги ажрим билан ушбу ажрим бекор қилинган. 

“Мохпар” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг маълумотига кўра, Худайқулов Илхомнинг турмуш ўртоғи Худайқулова Дилафрўз томонидан 2019 йил 30 октябрда берилган тилхатда 2019 йилнинг 4 ноябр кунига қадар ер майдонини бўшатиб ўз ихтиёри билан чиқиб кетиши билдирилган бўлиб, айтилган вақтда ер майдони бўшатиб берилмаган.

Ушбу ер майдонида ноқонуний равишда қурилган уй-жойда фуқаро Худайқулов Илхом оила аъзолари билан яшамаганлиги, аслида Иштихон шаҳрининг “Ўзбекистон” маҳалласи Қурувчи кўчаси 55-уйда 2007 йилдан буён яшаб келаётганлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюросининг Иштихон туман бўлими томонидан Худайқулов Илхом томонидан ноқонуний равишда қурилган уй биноси 2020 йилнинг
5 март кунида мажбурий тартибда бузилди. 

Аммо мазкур бинонинг бузилишида Иштихон туман ҳокимлигининг алоқадорлиги ёки манфаатдорлиги мавжуд эмас.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM