Рамазон ойида Самарқандда 159 нафар маҳкум жазодан озод этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси ўринбосари Ўткир Мамадалиевнинг zarnews.uz га маълум қилишича, Рамазон ойи давомида вилоятдаги жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 159 нафар маҳкум муддатидан аввал жазони ўташдан шартли озод қилинди, 14 нафар маҳкумга тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. 

159 нафар маҳкумдан 1 нафари қамоқдан озод этилган бўлса, 77 нафари озодликни чеклаш жазосидан, 72 нафари ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан, 9 нафари муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан озод қилинди. Жазоси енгилроғи билан алмаштирилган 14 нафар маҳкумнинг барчаси қамоқдан оиласи бағрига қайтарилган.  Озод қилинган маҳкумлардан 56 нафарини ёшлар ташкил қилади.

Zarnews.uz

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM