Режага мувофиқ камбағал оилаларга яна бир бор озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 Пандемия даврида аҳолини моддий томондан қўллаб қувватлаш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, моддий ёрдамга мухтож, камбағал оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати фаолият кўрсата бошлади. Иштихон туманида ҳам мазкур ҳаракат доирасида камбағал оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ишлари режа асосида амалга ошириб келинмоқда. Режага мувофиқ яна бир маротаба камбағал оилаларга 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. 
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Ishtixon tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM