Мамлакатимизда таълим сифатини ошириш, ўқувчи билан бир қаторда ўқитувчилар учун ҳам шарт-шароит яратиш муҳим вазифа этиб белгилаб берилган.
Бугун туман ҳокими 1-сектор раҳбари Шуҳрат Негматов ҳамда 2-сектор раҳбари Д.Ўсаров, 4-сектор раҳбари Б.Тошқуловлар тумандаги 2, 3, 4, 5 ва 17 -умумтаълим мактабларига ташриф буюришди.
Туман ҳокими мактаблардаги таълим жараёнлари, тозалик, ободончилик ишлари билан яқиндан танишди. Шу билан бир қаторда, ҳар бир ҳудуднинг маҳалла раисларига хонадонларнинг ободончилиги, тозалигига эътиборли бўлиши ҳақида ўз тавсияларини берди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда...
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати