Иштихон тарихини биласизми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон ҳақидаги илк маълумотларни биз VI-VIII асрларга оид Хитой манбаларида ўқишимиз мумкин. Айтилишича, Хитой тилида Иштихон «Цао» деб юритилган.

Иштихон араблар истилосигача ва ундан кейинги бир неча асрлар давомида суғдларнинг «ихшид» деб аталувчи қабилалари яшаган хонликнинг маркази бўлган. «Иштихон» сўзи хам аслида шу хонликнинг номи «Ихшидхон» сўзидан келиб чиққан ваталаффузда ўзгара бориб, кейинчалик «Иштихон» деб номланади. Хонликнинг маркази Иштихон карвон йўли устида жойлашганлиги туфайли ўрта асрларда савдо шаҳри сифатида ривож топган. Бу ерда ҳунармандчиликни бошқа турлари билан бир қаторда айниқса юзига нақш солиб таёрланган ихчам ғиштлар машҳур бўлган.

      IX-XI асрларда бу ерда ҳокимиятни бошқарган хонлар ўз номлари билан мисдан танга пуллар чиқаришган. Ўша вақтларда Иштихон олти дарвозали шаҳристондан ва атрофи работлардан иборат бўлган. Аммо мўғуллар истилосидан кейин ҳамда ўзаро феодал урушлар оқибатида шаҳарнинг кундан-кунга мавқеи йўқола боради ва XVII аср охирларида шаҳар батамом бузилади ва унинг ўрнида кичик қишлоқ қолади. Музейнинг экспозиция залларида унинг ўтмиши, тарихи, табиати, ўсимлик дунёси ҳақида сўзловчи экспонатлардан ташқари, туманнинг бугунги куни, яъни, Мустақиллик йилларида иқтисодиёт, спорт, маданият ва шаҳарсозлик соҳаларида эришган муваффақиятларини кўришингиз мумкин. 

2015-2024 © Ishtixon tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM