БОЛАЛАР ШЎХЛИГИ ВА УЛАРНИ НАЗОРАТСИЗ ҚОЛДИРИЛИШИ ОҚИБАТИДА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Хонадонда фарзанднинг туғилиши улуғ неъматг эга бўлиш, беқиёс бахт ҳисобланади. Бола ота-она, буви-бувалар ва бошқа қариндошларнинг қалбларида ширин бир фарзанд бўлиб улғайб боради. Лекин ҳаёт турмуш тарзида ота-оналр ва катта ёшдагилар кўз олдида улғайиб бораётган фарзандларини назоратсиз қолдирилишидан ва уларга катта ёшдагилар учун арзимас туюлган зарур қоидаларни ўргатилмаслигидан болаларнинг теварак-атрфдаги воқеа –ҳодисаларга қизиқувчанлиги орта боради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 май кунидаги Ички ишлар органлари Ёнғин ҳавфсизлиги бўлинмалри фаолиятн тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2992 сонли қарори ассоида “Ёнғин хавсизлигини таъминлаш энг устувор вазифа” тамойили асосида хар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” деб белгилангани муносабати билан содир бўлган ёнғинлар маҳаллаларда ўтказилаётган йиилишларда кўриб чиқилиб, фуқароларга ёнгин хавфсизлик қоидаларига риоя этиш тушунчалар берилмоқда.

Болалар одатда ҳамма нарсани синаб кўришади. Уларга олов бу қизиқ нарса бўлиб кўринади. Агар уларга оловнинг хавф-хатари ва оқибатлари ҳақида тушунтирилса шубҳасиз кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мумкин.

Ёнғиннинг келиб чиқишига эса инсонларнинг эҳтиётсизликлари, ёнғин ҳавсизлиги қоидаларига риоя қилмасликлари, шу жумладанболаларнинг шўхлиги, электр симларининг носозлиги ва уларнинг нотўғри уланишидан, чақмоқ ва айрим бошқа сабаблар оқибатида содир бўлиши ҳаммага аён.

Жорий йилнинг саккиз ойи давомида туман ҳудудида 59 та турли даражадаги ёнғинлар содир бўлиб, ёнғинларнинг 8 таси яъни ҳар 7 та содир бўлган ёнғинларнинг 1 таси болаларнинг шўхликлари ёки уларнинг қаровсиз қолдирилишдан келиб чиққан.

Кўриниб турибдики содир бўлган ёнғинларнинг келиб чиқишига асосий сабабларнинг бири катталарнинг фарзандларига бўлган эътиборсизликлари ёки фарзндаларининг айрим қоида ва талабларни ўзлаштирмаганликларидандир.

Ҳар бир ёнғин инсон ҳаётига, уларнинг яқинларига ҳавф солиши ва кўп машаққатлар эвазига бунёд этилган уй-жойларнинг. Мол-мулкларини ёниб кетишига олиб келиши мумкин.

Ота-оналар фарзандларини жавобгарликни ҳис қилишга ўргатиш, улар билан олов унинг оқибатлари, ёнғиннинг келиб чиқиш омиллари борасида ҳаётий мисоллар асосида суҳбатлар ўтказиб туриш, олов ҳақида тушунчалар бериб бориш, таъкидлаб ўтиш муҳимлигини унунтмасликлари лозим.

А.Рўзиев,

Иштихон туман ФВБ ЁХБ инспектори.

2015-2024 © Ishtixon tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM