Депутат 7 нафар ногиронлиги бор болаларга ўқув қуроллари ва китоблар совға қилди.

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати Эркин Бердиев хамда O'zLiDeP Иштихон туман кенгашининг биринчи ўринбосари аппарат рахбари Сирожиддин Мирзаев Иштихон тумани  28-Одил сайлов округи  ҳудудида яшовчи 7 нафар ногиронлиги бор, уйда таълим олаётган болалар ҳолидан хабар олиб,  уларнинг муаммоларини ўрганди.

- Дунёда шундай инсонлар бор, тўрт мучаси соғ бўла туриб ношукурлик қилишади – дейди халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати Эркин Бедиев. – Энди ўйлаб кўринг, ногирон фарзандни тарбиялаш, вояга етказиш қанчалик оғир. Мен ногиронлиги бор болаларнинг ота-оналари билан гаплашиб, “қандай  ёрдам керак” деган саволга (кам таъминланган бўлса-да) “ҳаммаси жойида, худога шукур” деган жавобларни олдим.

Учрашувлар давомида депутат 7 нафар ногиронлиги бор уйда таълим олаётган болаларга ўқув қуроллари, китоблар совға қилди.

2015-2024 © Ishtixon tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM