Events

"Биз ажримга қаршимиз"

Иштихон туманидаги Янгиравот махалласида Туман хотин қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Биз ажримга қаршимиз" шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда ибратли оилалар, кайвони онахонлар, барча маҳаллалар мутахассислари, шунингдек ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, онахонлар ва оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларимиз иштирок этишди. Тадбирда ажримларнинг нафақат бир оила балки бутун жамиятга бўлган салбий таъсири эътироф этилди.

Тадбирда иштирок этган 62 та махалла мутахассислари фикр алмашишди,  ўзаро хужжатлари билан танишишди.

Image_tadbir: 

ТИББИЁТ ТУРИЗМИ: ҲАМ САЁҲАТ, ҲАМ СОҒЛОМ ҲАЁТ!

  Вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан Иштихон туман ҳокимлиги томонидан "Тиббиёт туризми: ҳам саёҳат, ҳам соғлом ҳаёт!" шиори остида туманда истиқомат қилувчи бир гуруҳ нуронийлар учун хусусий клиникалар ҳамда тарихий қадамжоларга саёҳат ташкиллаштирилди...

Image_tadbir: 

“Иштихон” жоме масжидида гапириш ва эшитиш қобилияти чекланган билан “Сиз бизга кераксиз” мавзусида сурдо таржимасида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида  ДХХ, туман ИИБ ҳамда туман бош имом хатиби сўзга чиқиб ҳар бир фуқаронинг илм маърифат олишга ҳақли эканлиги, бугунги кунда дунёнинг баъзи давлатларида халқнинг парокандаликка олиб келишига сабаб бўладиган миссионерликнинг салбий оқибатлари, меҳр оқибат, ота-она ҳурмати, фарзанд тарбияси тўғрисида  Қуръон ва ҳадисга асосланган ҳолатда маърузалар қилинди.

Image_tadbir: 
2015-2019 © Ishtixon tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM