Самарқанд вилоятида 11 нафар бемор коронавирусдан тузалди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2020 йил 10 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 473 (+313) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 269 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 9 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли Х.Ф. (эркак) ҳамда Оҳангарон шаҳрида яшаган 46 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 176 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида яна 5 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 42 509 (+297) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 594 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Zarnews.uz

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM