МАҚСАД ХАЛҚИМИЗГА ҲУШ КАЙФИЯТ УЛАШИШ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманида 15 ноябрь 2020 йил куни 4 та сектор ҳудудида байрам тадбирлари юқори кайфиятда бўлиб ўтди.

     1-сектор ҳудуди Бешариқ маҳалласидаги 17-мактаб биноси, Кўктепа маҳалласи аҳолиси эса учун “Grand Asia” базмгоҳида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида бўлиб ўтди.

    Меҳмонлар дастлаб беш ташаббус ижроси бўйича туманда олиб борилаётган ишлар борасида ташкил этилган кўргазма билан танишдилар. Янгиланиш, ўзгаришлар уларда илиқ таассуротлар қолдирди. Шундан кейин   базмгоҳда  санъаткорларнинг мусиқий чиқишлари бошланди.

Тадбирда элимиз суйган хонандалар Фарҳод ва Ширин ижросида шўх ва ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар кўйланди.  

  Ҳудди шундай тарғибот тадбирлари куннинг иккинчи ярмида ҳам давом этиб 2-сектор ҳудудидаги Тўпор МФЙ 19-мактаб биносида, 3-сектор Бойлата МФЙ 59-мактаб биносида қолган, 4-сектор Ҳазарбобо МФЙ “Боғи ором” базмгоҳида бўлиб ўтди.

  Тадбирда, олий таълим даргоҳларидан ташриф буюрган профессор ўқитувчилар, маҳалла фахрийлари, ёш санъат ва ижод намоёндалари фаол иштирок этишиб тадбирни янада қизишига ўз ҳиссаларини қўшди.   

Иштихон туман ҳокимлиги ахброт хизмати

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM