Бугун Халқобод МФЙ 1-умумтаълим мактабида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов тадбир қатнашчилари билан биргаликда ташкил этилган юриш марафони ҳамда жисмоний машқлар билан бошлади. Машғулотга олий таълим даргоҳларидан ташриф буюрган меҳмонлар, туман ҳокимлигининг маъсул ходимлари ҳамда маҳалла аҳли қатнашди.
Соғлом турмуш тарзи – бу тадбирнинг асосий йўналишидан бири ҳисобланди. Ҳар қандай ишни мазмунли ва самрали ташкил этиш ҳар бир маъсулнинг ўзига боғлиқдир. Тадбирда “Ниҳол” мукофоти совриндори Ғиёсиддин Облақулов томонидан куйлаган сермазмун қўшиқлар тадбир қатнашчиларига ҳушкайфият бағишлади.