ИШТИХОНЛИК БОКСЧИ ҚИЗЛАР ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 10-15 ноябръ кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Унда иштихонлик боксчи қизлар Гулсевар Ғаниева, НигинаЎктамова, Санобар Бозорбоевалар 1-ўринларни қўлга киритиб бокс бўйича Ўзбекистон чемпионлари бўлишди. 44 килограмм вазн тоифасида қатнашган Ямкулина Лейсан 3-ўринни қўлга киритди.    

   Тумандан бундай спортчиларнинг етишиб чиқишида, узоқ йиллик тарихга эга бўлган Иштихон бокс мактабининг ўрни беқиёсдир.  Бокс мактаби яратилишида   ўзинининг ҳиссасини қўшган инсон Акром Ўзақовдир. У киши ҳаётини, умрини боксга бағишлади, кўплаб шогирд ва чемпионлар тайёрлади. Қолаверса, ҳозир ҳам ёшларга бокс бўйича собоқ бериб келмоқда.   

Айни пайтда, Азим Худойқулов,  Хуршид Турсунов, Аслиддин Абдуалимовлар устози, Акром Ўзоқовдан олган таълимни шогирдларига ўргатиб, бокс бўйича чемпионлар тайёрламоқда.

Янги Ўзбекисоннинг-янгича ёшлари, бугун улар ўзгача қайси соҳаки, таълим, иқтисод, тиббиёт, техника, ва спорт-деймизми, турли йўналишлар бўйича ўз иқтидори, ғайратини намойиш этиб, мамлакатимиз қолаверса, туманимиз нуфузини кўтариб келишмоқда! Бундай иқтидорлар ёшлар туманимиз миқёсида кўплаб етишиб чиқишига, уларнинг номлари дунё ареналари сари баралла янграшини, байроғимизни доимо юқори кўтариб юришларида уларга фақатгина сабр - тоқат ва мустаҳкам ирода  тилаб  қоламиз!

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM