Иштихон туман прокурори бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди
Иштихон туман прокурори лавозимида ишлаб келган Тайлаков Абдулла Низомович вазифасидаан озод этилди. Тайлаков Абдулла Низомович Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруғига асосан, Самарқанд вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда, бугун Самарқанд вилоят прокурори Равшан Машарипов Иштихон туманига бўлган ташрифида эълон қилди.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати