Бугун Иштихон тумани марказий ўйингоҳида "ЖАСУР ЖАНГЧИ ЁШЛАР УЧУН НАМУНА"-шиори остида "Ёшлар фестивали" бўлиб ўтди.
Ушбу фестивалда дастлаб Марказий ҳарбий округга қарашли 13060-ҳарбий хизматчилари томонидан қурол-аслаҳа кўргазмаси, қўл жанги санъати, қурол ишлатиш маҳорати намойиш қилинди ҳамда ҳарбий оркестр томонидан куй-қўшиқлар чалинди.
Шундан сўнг, Иштихон туман БЎСМ тарбияланувчилари томонидан спортнинг турли соҳалари бўйича чиқишлар ҳам қилинди.
Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад, ёшларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш билан бир қаторда, ҳарбий соҳага қизиқиш уйғотиш ҳамда уларнинг соф, беъғубор қалбларини маънавий етук ва ҳақиқий ватанпарвар этиб тарбиялашдан иборатдир.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати