ЁШЛИК ТАРАННУМИ

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юртбошимизнинг ташаббуслари билан 30 июнь - "Ёшлар куни" дея эътироф этилганлиги, яъни тарихий сана - бутун юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Иштихонлик ёшлар ҳам шу куни ўз ташаббуслари ва иқтидорларини тўла намоён этишди.

Бугун ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни  қўллаб- қувватлаш жуда муҳим.
Дастлаб ортда қолган бир йил тарихига назар ташлайдиган бўлсак,  туманимиз ёшлари ўртасида тадбиркорлик,   ҳунармандчилик ҳамда фермерлик кўникмаларини      шакллантириш, уюшмаган ёшларни ижтимоий фаоллаштириш ва бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи, турли йўналишлардаги спорт мусобақаларини кенг кўламда ўтказиш борасида самарали ишлар амалга оширилди.
¤збекистон Ёшлар иттифоқи Иштихон туман кенгаши ўз атрофига 37 минг нафар ёшларни  "¤збекистон ёшлар иттифоқи" ва "Камалак" аъзолигига бирлаштирди. Улар бугунги кунда умумтаълим мактабларида,  ўрта-махсус, касб-ҳунар коллежларида, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритмоқда.
"Ёшлар - келажак бунёдкори" шиори остида  яъни ¤збекистон ёшлар иттифоқининг бир йиллиги ёшлик тараннумига айланди. Ґар бир ёшнинг юрагидаги истакларини амалга ошириш, энг чекка ҳудудлардаги ёшларгача етиб бориш, шунингдек, ёшларда Ватанга муҳаббат, юксак фахр-ифтихор туйғуларини уйғотиш, меҳр-мурувват кўрсатиш, маданият, санъат, спортга муҳаббат, китобни севишга ундовчи "Ёшлар сайллари" кўтаринки руҳ ва жўшқин кайфиятда ўтказилди.
Шунингдек,"Ёшлар - келажагимиз" дастурида белгиланган вазифаларни ёшларнинг барча қатламларига кенг тарғиб этиш, унда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ногиронлиги бор, уйда алоҳида таҳсил олувчи ёшлар ҳолидан хабар олинди. Уларга "Ёшлар куни" муносабати билан ўқув қуроллари, кийим-кечаклар, ширинликлар   тарқатилади.
Туманда фаолият кўрсатаётган санъаткорлар,спортчилар, ҳунармандлар ўз истеъдодлари,меҳнатларини намойиш этдилар.

 

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM