«Очиқ мулоқот» мутасаддиларни халққа яқинлаштиряпти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2018 йилда ўтказилган “Очиқ мулоқот” дастурида туманимизнинг 26 нафар фуқаролари томонидан 28 та мурожаатлар билдирилди. Халқимизнинг турмуш тарзида учраётган муаммолар, туман ижтимоий-иқтисодий юксалиши билан боғлиқ масалалари билан жиддий шуғулландик

Чунки бу мурожаатларни ўзимиздан ташқари, вилоят ҳокимлиги, туман жамоатчилиги, қолаверса, вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари ҳам назоратга олиб туришди. Бунинг самарасида илк мулоқотимизда билдирилган масалалар тўлиқ ижобий ҳал этилди.

Биз халқнинг дардини ҳар бир хонадонга кириб ўрганяпмиз. Аммо ҳокимлик улгуролмаётган айрим жиҳатларни эса одамлар мана шу телемулоқотлар орқали баён этишмоқда. Бу эса янада аҳоли ичига кириб, тумандаги корхона ва ташкилотлар мутасаддиларини жалб этган ҳолда уларнинг муаммоларига ечим топишга ҳаракат қиляпмиз. Табиийки, бу ўзининг ижобий самарасини беряпти.

Ушбу имкониятни яратиб бераётган кўрсатув ташаббускорлари, ижодкорларига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Шуҳрат НЕГМАТОВ, Иштихон тумани ҳокими.

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM