ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд давлат университети ўқитувчи ва ўқувчилари Пайариқ туманидаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб, у ерда амалга оширилган ишлар билан танишишди.

Ташриф буюрганларга марказ ходимлари марказ ва ҳадис илми мактабининг яратилиш тарихи, амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, илмий ходимлар ҳамда тингловчилар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Давра суҳбати шаклида ўтган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ёзувчи ва шоирлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши вакиллари қатнашишди.

Тадбир иштирокчилари марказ ёнида бунёд этилган Ҳадис илми мактабининг тингловчилари учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди. У ердаги ўқув жараёнларнинг замонавий ахборот технологияларига асосланганлиги иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM