ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҚОНУН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

«ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 29 февралда қабул қилинган Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда, № 9, 494-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда, № 9, 248-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2012 йил 3 майдаги 86 (5506)-сонида эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2012 йил 2 май,

ЎРҚ-328-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(янги таҳрири)

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

2-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Нотижорат ташкилотларга нисбатан ушбу Қонун улар фаолиятининг ўз хусусиятига кўра тадбиркорликдан иборат бўлган қисмига татбиқ этилади.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари ва ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари билан боғлиқ муносабатлар чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: «Чет эл инвестицияси тўғрисида», «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» ва «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси

Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.

4-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.

Давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш, улар томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш орқали қўшимча даромадлар олиши мумкин.

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 103-сонли «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги қарори.

5-модда. Кичик тадбиркорлик субъектлари

Кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилардир:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар;

2) ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа тармоқлардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши, улгуржи, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;

3) қуйидаги тармоқлардаги:

Олдинги таҳрирга қаранг.

қонун ҳужжатларида назарда тутилган енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан икки юз киши;

металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;

(5-модда биринчи қисми 3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)

машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;

фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа соҳалардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган кичик корхоналар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланади. Бунда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий характердаги бошқа шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.

(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)

http://lex.uz/image/favicon.gif LexUZ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 350-моддасининг учинчи қисми.

Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик айланма ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органларга ва ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органларига, давлат статистика органларига, банкларга ва бошқаларга) ёзма равишдаги мурожаатларсиз қўлланилади.

(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференцияларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрида эълон қилинади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ходимлар сонини ошириб юбор