“Ички туризмни ривожланишида маҳалла фаолларининг ҳиссаси”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юртимизда мўборак Рўза ойи муносабати билан Иштихон тумани, Бахрин маҳалласининг бир гуруҳ (50 нафардан зиёд) маҳалла фаоллари, нуроний онахонлар исломий қадриятларга хос зиёратларни амалга оширишди.
10 май куни маҳаллий “Полвон ота” жоме масжидидан бошланган ушбу зиёрат, Имом ал-Бухорий мажмуаси, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ёдгорлик мажмуаси, Хўжа Дониёр Пайғамбар, Бибихоним мақбаралари, Регистон мажмуаси ва Мирзо Улуғбек музей-расадхоналарига ташриф буюришган ҳолда зиёрат амалларини ўтадилар.
Шунингдек, иштирокчилар учун кечки дастурдан ўрин олган ифторлик вақти Самарқанд-Жомбой чегара ҳудудида жойлашган “SOY” ресторанида бўлиб ўтди.
Дастур сўнгида, 80 ёшни қаршилаган нуроний онахонлар дуога қўл очиб, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришиб, экскурсиядан бир олам таасурот олишганларини айтишди.

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM