Шайхисломда янги футбол майдони

Кеча 8-июнь куни Иштихон туман Шайхислом маҳалласида Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусларнинг иккинчиси – Ёшларни жисмонан чиниқтириш ва уларнинг спорт соҳасидаги қизиқишлрини янада ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш йўналишида Шайислом МФЙда истиқомат қилувчи тадбиркор Иномиддин Нозимов томонидан маҳалла ёшлари учун сунъий чим қопламали футбол стадиони фойдаланишга топширилди.

Футбол майдонининг очилиш маросимида туман Ёшлар иттифоқи раиси Улуғбек Нурмуҳаммедов, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Асқар Жўраев, “Маҳалла” жамғармаси туман кенгашидан вакиллар, Шайхислом маҳалласи нуронийлари ва маҳалла аҳли иштирок этишди. Стадионнинг биринчи ўйинини маҳалла нуронийлари бошлаб бердилар. 

2015-2019 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM