ИШТИХОН ТУМАНИДА ИККИТА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш Дастури доирасида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, янгиларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш борасида юртимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Халқобод МФЙда 100 ўринли “КЕЛАЖАК БОЛАЛАРИ” ва Дамариқ МФЙда 100 ўринли “ҲИДОЯТ ЗИЁСИ” номли нодавлат МТМлар фойдаланишга топширилди. Янги боғчаларнинг ишга тушиши маҳаллалар аҳли учун катта шодиёнага айланди.
МТМларнинг тантанали очилишида иштирок этган туман ҳокими Ш.Негматов маҳаллалар аҳлини бу қувончли воқеа билан қутлади.
Муассасаларда инглиз ва рус тили, мусиқа, спорт йўналишлари бўйича олий маълумотли мутахассислар жалб этилган. Ҳозирда 250 дан ортиқ боғчага қабул қилинувчиларнинг рўйхати шакллантирилган.

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM