Энди ҳудудлар тадбиркорлик ривожига қараб баҳоланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

— Эшитишимча, 1 мартдан тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилар экан. Хўш, бу тизим қандай амалга оширилади? Баҳолаш натижалари нималарга сабаб бўлиши мумкин?

Шоҳрухбек ОДИЛОВ.

Фарғона вилояти.

 Сурайё ҒАФФАРОВА,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Дарҳақиқат, Ҳукуматнинг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика ҳудудларида ушбу тизим жорий этилади. Баҳолаш Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўтказилади.

Баҳолаш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман ва шаҳарлар рейтинги тузилади. Рейтингда юқори кўрсаткичларга эга ҳудуддаги ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимлари моддий рағбатлантирилади. Аксинча бўлса, жарима чоралари қўлланилади.

Хусусан, «намунали» деб топилган ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига — лавозим маошларининг 25 фоизи миқдорида, ташкилотларнинг бошқарув ходимларига 50 фоиз миқдорида пул маблағлари берилади. Ўз навбатида, «қониқарсиз» деб топилган ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига — лавозим маошларининг 25 фоизи миқдорида жарима қўлланилади.

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM