Бугун юртимиздаги турли тиббиёт муассасаларида 97 нафар бемор соғайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 41 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 34 нафар, Сурхондарё вилоятида 22 нафар, жами 97 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан тузалганлар сони 3194 нафарни ташкил қилмоқда.

Сурхондарё вилоятида эса каронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 65 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5426 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM