Янгиликлар

Депутат 7 нафар ногиронлиги бор болаларга ўқув қуроллари ва китоблар совға қилди.

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати Эркин Бердиев хамда O'zLiDeP Иштихон туман кенгашининг биринчи ўринбосари аппарат рахбари Сирожиддин Мирзаев Иштихон тумани  28-Одил сайлов округи  ҳудудида яшовчи 7 нафар ногиронлиги бор, уйда таълим олаётган болалар ҳолидан хабар олиб,  уларнинг муаммоларини ўрганди.

Бугун депутатларнинг ўрни қаерда?

Янги сайланган депутатлар халқнинг ичига кириб бориб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўра оляптими? Ҳақиқатдан унга ишонч билдириб, уларни сайлаган халқнинг ишончини оқлай оляптими?

Эътироф этиш мумкинки, бугунги кун депутатларининг фаолияти анчайин жонланганлиги кўзга ташланмоқда. Улар халқнинг дардини тинглаш, ҳолидан хабар олиш мақсадида хонадонларга кириб бормоқда ёки ўзи сайланган участкада халқни тўплаб мулоқотга киришмоқда.

Пахта ва ғалладан бўшаган ерларда лимонзор барпо этилади

“Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4610, 19.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси номи “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар ” уюшмаси деб ўзгартирилди.

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида давлат-ҳусусий шериклик шартлари асосида МЧЖ шаклида Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилди.

Энди деҳқон хўжаликлари ҳам бадал тўлайди

Қишлоқ хўжалигининг меҳнати қанчалик шарафли, нони эса тотли ва ширинлигини ҳамма яхши билади. Биргина деҳқон сўзи билан кўз ўнгимизда бепоён далалар, боғлар, дастурхондаги турли ноз-неъматлар, тўю-томоша, хурсандлик кунлар намоён бўлади.

Айни вақтда юртимизда 53 мингтадан ортиқ деҳқон хўжаликлари фаолият юритмоқда. Улар фермер хўжаликларига нисбатан кичикроқ, томорқа эгаларидан йирик тузилма бўлиб, 17 минг гектарда экин етиштирмоқда. Чорвачилик, боғдорчилик, асаларичилик, сабзавотчилик каби йўналишларда мўл ҳосил ва даромад олмоқда.

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM