Мақсадлининг қилган иши ҳаммага фойда, мақсадсизники эса фақат ўзига зарар

Мамалакатимизда тадбиркорликка яратиб берилаётган имкониятлар йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Бу имкониятлардан унумли фойдалана олаётган ишбилармон, тадбиркор инсонлар учун ўз бизнес ғояларини ҳаётга тадбиқ этиш эшиклари очилмоқда. Бу эса маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ўринлари яратиш масалаларида ўз самарасини бериб келмоқда.

Иштихон туманида ҳам бу каби имкониятлардан фойдаланиб, нафақат ўзининг балки қўшимча равишда бир неча ўнлаб инсонларнинг меҳнат қилиб, қора қозонини қайнатиш имконини яратаётган тадбиркорларнинг сони ҳам талайгина. Аммо беш қўл баробар эмас. Қуйида ана шундай тадбиркор ва "тадбиркор"лар хусусида сўз юритилади.

Бешариқ маҳалласида яшовчи Ғолиб Абдураҳмонов банкдан 15 миллион сўм кредит олиб, ўз уйида асаларичиликни йўлга қўган бўлса, Халқобод маҳалласида яшовчи Дилшод Холмўминов нон печи ва миксер сотиб олиб, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни  йўлга қўйган.

Аммо имтиёзли кредит олиб, ундан мақсадсиз фойдаланиб, тўловга келганда қийналиб қолаётган инсонларнинг борлиги ҳам ҳақиқат. Жумладан, Жамшид Қодиров автомабилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасини кенгайтиришни рўкач қилиб, 25 миллион сўм миқдорида кредит олгану аммо пулни мақсадсиз ишлатиб юборган. Шунингдек, Равот маҳалласида яшовчи Шуҳрат Абдунабиев қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 25 миллион, Иштихон шаҳри Ёшлик кўчасида яшовчи Дилобар Исмоилова тикув мошиналари сотиб олиш учун 25 миллион сўм миқдорида кредит олгану аммо пулни олгач мақсад эсдан чиққан кўринади мақсадсиз ишлатиб юборган. Бу инсонлар на кредитдан мақсад билан фойдаланиб, даромад орттириш, на ишчи ўрни яратиб, кимгадир фойда келтиришни мақсад қилган. Агарда олинган имтиёзли кредит мақсадли ишлатилганда эди уни тўлаш ҳам осон ва қулай бўларди. Мақсадсиз майда икир-чикирларга сарфлаб юборилган кредитни тўлаш эса жуда оғир ва кредит олиш эса зарарли иш бўлиб кўринаверади.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM