Аризада хатоларни тўғрилаш имкони қай тариқа берилади?

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунининг Маъмурий иш юритиш тўғрисидаги 3-бобнинг 45-моддаси “Аризачи томонидан хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни  тақдим этиш”да қуйидаги имтиёзлар белгиланган.
  Агар аризада тўғрилаш мумкин бўлган хатолар мавжуд бўлса, маъмурий орган уларни тўғрилаш учун аризачига имконият ва муддат беради.
  Агар аризага доир иловада қонун ҳужжатларига биноан талаб қилинадиган ёки аризачи  ҳавола қилаётган ҳужжатлар мавжуд орган аризачига етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятини, бунинг учун муддат белгилаган ҳолда, бериш керак.
  Хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун маъмурий орган томонидан белгиланадиган муддат, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, беш иш кунидан кам бўлмаслиги лозим. Маъмурий орган аризачининг илтимосномасига биноан ушбу муддатни  беш иш кунидан кам бўлмаган муддатга узайтириши керак.
  Маъмурий иш юритиш муддатининг ўтиш хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилади. 

Ў.Турсунқулов, туман ҳокимлиги бош юрисконсульти

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM