СALL-МАРКАЗ даги операторлар сони 7 нафардан 20 нафарга кўпайтирилди

* Республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Самарқанд давлат медицина институтида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва улар томонидан тиббиётга оид масалалар, шунингдек, COVID-19 билан боғлиқ бўлган мурожаатларини қабул қилиш мақсадида 20 апрелдан бошлаб СALL-МАРКАЗ фаолияти йўлга қўйилган эди. Ўтган даврда аҳоли томонидан 5000 га яқин мурожаат келиб тушди.

20 июлдан бошлаб сall-марказ 1105 қисқа рақами билан ўз фаолиятини қайтадан бошлади. Операторлар сони 7 нафардан 20 нафарга етказилди. Марказга кунига 500 дан кўпроқ мурожаат тушаяпти. Шундан ўртача 60 фоизи тез тиббий ёрдамга муҳтожлига сабабли 103 қисқа рақамига йўналтирилмоқда.

Мурожаатларга институтнинг етакчи мутахассислари, психологлари ва “Вольонтёр талабалар” гуруҳи кечаю-кундуз жавоб беришмоқда.

Шунингдек, сall-марказ қошида “Онлайн поликлиника” фаолияти йўлга қўйилган. Бунда инфекционист, умумий амалиёт шифокорлари, реаниматолог ва тор соҳа мутахассислари ўзларининг фойдали маслаҳатларини бериб келишмоқда.

* 103 рақами орқали тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар сони кескин ошган. 3 ой олдин вилоят бўйича бир кунда 1200-1300 та қўнғироқ бўлган бўлса, бугун қўнғироқлар сони ўртача 3200 тадан ошяпди.

Июль ойи бошида тез ёрдам машиналари сони 280 та эди, бугунги кунда 363 тага етди.

Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ва давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармасининг барча шаҳарлар ва туманлар бўлимлари “Дамас” автомобили билан таъминланди.

* Дори-дармон заҳирасини яратиш учун 8 млрд сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун 65 турдаги 2 ойлик дори воситалари заҳираси мавжуд.

* Коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун қуввати 1800 ўрин бўлган 11 та вилоят даражасидаги шифохона ташкил қилинган. Бугунги кунгача вилоят бўйича 10 500 та заҳира жой тайёрланган. Уларнинг 5560 таси Самарқанд шаҳрида.

Каттақўрғон шаҳридаги ҳарбий қисмда 400 ўринли, “Марварид” санаториясида 200 ўринли, шаҳарнинг собиқ туғруқхонасида 200 ўринли, жами 800 ўринли шифохона ва шаҳарда ҳудудий ПЗР лабораторияси ҳам ташкил этилмоқда.

Янги ташкил этиладиган шифохона ва лабаратория Каттақўрғон шаҳри, Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон ва Иштихон туманлари аҳолиси учун хизмат қилади.

Пастдарғомда 1000 ўринли карантин ҳудуди ишга туширилди. Чартер рейс билан Россиядан 450 нафар фуқаро олиб келиниб, шу ҳудудга жойлаштирилди.

* Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларни касаллик кечиши ва умумий аҳволини баҳолаб, саралаш учун Самарқанд шаҳрида 11 та, туманларда 16 нафар врач-инфекционист, эпидемиолог ва умумий амалиёт шифокорларидан ташкил топган 27 та мобиль бригада фаолият юритмоқда.

Ҳар бир мобиль бригада махсус автотранспорт ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланди. Ушбу гуруҳ тана ҳарорати кўтарилиши ёки коронавирус белгилари туфайли мурожаат қилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, беморга биринчи ёрдам кўрсатади ва кўрсатма бўлганда “Провизор” шифохонасига ётқизилади ҳамда текширувдан ўтказилади.

* Самарқанд давлат медицина институти профессор-ўқитувчилари томонидан коронавирус инфекцияси асоратларининг олдини олиш мақсадида 198 нафар врач-реаниматолог ва 112 нафар пульмонолог, 229 нафар инфекционист, эпидемиолог, вирусолог, ПЗР-лаборант, реаниматолог мутахассислари Zoom дастури орқали он-лайн тайёрланиб, вилоят, шаҳар ва туманлардаги шифохоналарга бириктириб чиқилди.

Ҳозирда Самарқанд шаҳридаги оилавий поликлиникаларга 12 нафар, давлат ва хусусий корхона ташкилотларга 67 нафар, шаҳарда жойлашган провизор госпиталига 5 нафар, карантин объектига 8 нафар профессор-ўқитувчилар амалий ёрдамга жалб килинган.

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM