Иштихон туманида бир кунда 3 та макатабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманнинг Миришкор маҳалласида очилган “Дилдора файзли болажон” номли нодавлат мактабгача таьлим ташкилоти 100 ўринли бўлиб, унда барча шароитлар яратилган. Давлат хусусий шерикчилик асосида хусусий тадбиркор Ўсаров Собир томонидан ташкил этилган МТТ да машғулот хонаси, ётоқхона, ошхона, умумий овқатланиш хонаси, мусиқа заллари ва болалар ўйин майдончаси, ёзги болалар айвончалари қурилган бўлиб, қурилиш ишларига 750 млн. сўм маблағ сарфлаган.

Мазкур МТТнинг очилиши натижасида мактабгача ёшдаги болаларни МТТга қамрови 32 фоизга яқинлашди.

***

Ўша куннинг ўзида очилган МТТ ларнинг навбатдагиси Қайирма маҳалласидаги “Қайирмалик Достон” МТТ бўлиб у 75 ўринга эга. Давлат хусусий шерикчилик асосида хусусий тадбиркор Сафаров Достон томонидан ташкил этилган МТТ да ҳам болалар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, машғулот хонаси, ётоқхона, ўйин мамайдонлари, овқатланиш хонаси, мусиқа зали каби барча қулайликлар яратилган. Қурилиш ишларига 1млрд.50млн.сўм маблағ сарфланган.

***

“Боғихон” маҳалласидаги МТТ ҳам ўша куннинг ўзида фойдаланишга топширилди. Давлат хусусий шерикчилик асосида хусусий тадбиркор Фозилов Ислом томонидан ташкил “Боғихон мева экспорт” номли нодавлат мактабгача таьлим ташкилоти 75 ўринга эга бўлиб, бу МТТ да ҳам болажонлар учун барча шароитлар яратилган.

Қурилиш ишларига 1млрд.50млн.сўм маблағ сарфланган.

Мазкур МТТ лар Исроил Фозилов рахбарлигидаги “Қурлисой экспорт агро" МЧЖ томонидан бунёд этилди.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM