Фарзандларини мактабга юбораётган ота-оналар нималарга эътибор бериши керак?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига, албатта, эътибор беришлари керак. Шу ўринда психологлар тарафидан бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида уч ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, сиздан боланинг ҳиссий ҳолатига эътибор беришингиз сўралади.

Фарзандингизда ўтган вақт давомидаги ўзлаштира олмаган билимларига етиб олиши учун пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак. Карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг.

Доимий танбеҳлар сабаб ўғлингиз ёки қизингизнинг ўзига, кучли томонларига бўлган ишончини йўқотишига йўл қўйманг. Фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг.

Шунингдек, фарзандларингизга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатинг:

- қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;

- совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт асосидаги дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 60 фоиз бўлиши керак);

- фақат тоза ичимлик сувидан фойдаланиш;

- жамоат ҳожатхоналари ҳамда уй ҳожатхоналарининг тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилишни;

- чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;

- нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;

- кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.

Бундан ташқари, фарзандларингизнинг бир-бирига эътиборли бўлишга ўргатинг, улар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликнинг олдини олиш чораларини кўринг.

Таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиниш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг.

Бу ҳақда Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова маълумот берди.

Zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM