Муаммоли хонадоннинг муаммолари туман ҳокими томонидан ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек ижтимоий тармоқларда Иштихон тумани Зарбулоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Тошеванинг қўшнилари билан келиша олмаётганлиги акс этган видео тарқалди. Мавжуд ҳолат, мазкур фуқаро ва қўшнилар орасидаги муносабатларни билиш мақсадида туман ҳокими Ш.Негматов фуқаронинг уйида бўлди. Бунга қадар уни туман ҳокимининг қабулига келиши сўралган аммо келмаганди. Унинг ёзма мурожаатида эса ўғиллари ишсиз эканлиги маълум қилинган. Мазкур муаммони бартараф этиш ва оилани иқтисодий томондан ўзини ўнглаб олиши учун туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2 та икки сотихлик иссиқхона қуриб бериладиган бўлди. Г.Тошеванинг  олийгоҳда таълим олаётган ўғлига ўқув маркази очиш йўл-йўриқлар тушунтирилди. Ҳужжатларини тайёрлаб боргач туман марказидаги коллеж биносидан фаолият юритиши учун жой ажратиб бериладиган бўлди. Оиланинг қўшнилари билан келишмовчилик масаласи арзимаган сабаблар билан келиб чиққанлиги маълум бўлди ва бу муаммони ҳам ҳал этиш учун уйининг атрофи сим тўсиқ билан ўраб бериладиган бўлди. Буни қарангки Г.Тошеванинг уч нафар забардаст ўғли бўлсада маҳалладан арзон нархда берилаётган унни олиб келиш муаммо бўлаётган экан. Бу муаммо ҳам ҳал этиладиган бўлди. Маҳалла раиси фуқаронинг уйига ун олиб келиб берадиган бўлди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM