Иштихон туманида моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввало билиб олишимиз керак. Бундай моддий ёрдам пуллари кимларга берилади? Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қароргага кўра “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик моддий ёрдам пуллари берилади.

Бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланган. Бугун туманимизда ана шундай моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM