Иштихон туманида иккита маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Тумандаги Зартепа ва Сафохўжа маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди. Ҳар иккала  бино ҳам давлат хусусий шериклик асосида қурилди.

Сафохўжа маҳалла маркази биноси тадбиркор Шомил Эшонов томонидан 90 миллион сўм маблағ эвазига қурилди. Бинода мажлислар зали, маҳалла раиси, ходимлари  ва профилактика инспектори учун алоҳида хоналар замон талаблари асосида жиҳозланган.  

- Шу пайтга қадар “Нурли қайнар булоқ” ММТП биносида фаолият юритиб келар эдик, - дейди Зартепа маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нортожи Раҳматов. – Барча шароитларга эга янги бино қурилиши учун маҳалламиздаги ишбилармонлар Дўстбек Юсупов ва Иззатилло Ибодуллаев томонидан  100 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди. Уларга маҳалла биноси ёнидан тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун жой ажратиб берилган. Бу ерда маиший хизмат кўрсатиш нуқталари ва савдо дўконлари барпо этилади.

Йил якунигача яна 15 та маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Тўлқин СИДДИҚОВ

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM