Аҳолига қулайлик яратиш орқали қарздорликка барҳам бериладиган бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида электр энергиясидаги қарздорлик, уни бартараф этиш чораларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят прокуратурасидан вакил, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Коммунал соҳадаги қарздорликни бартараф этишда вилоят ва туман прокуратураси билан ҳамкорлик қилишга келиб олинган бўлса, ТЭТК раҳабари томонидан аҳолидаги қарздорликни бартараф этиш учун зарур бўлган бир нечта таклифларини билдирди. Жумладан, АСКУЭ, “ақилли ҳисоблагич”ларни ўрнатишда ишчи ходимларнинг етишмаслиги сабаб ўрнатиш ишлари орқага сурилаётганлиги, агарда зарур чора-тадбир амалга оширилиб, янги ҳисоблагичлар ўрнатилиши якунланса аҳолининг қарздорлигига тезда барҳам берилиши маълум қилинди. Янги ҳисоблагичларни ўрнатиш ишларини жадаллаштириш учун яна қўшимча равишда 4 нафар ишчи-ходим жалб қилинадиган бўлди.

Шунингдек, тумандаги чекка қишлоқлар аҳолиси туман марказига келиб, пул тўлаши ҳам қарздорликнинг кўпайиб боришига сабаб бўлаётганлиги маълум қилинди. Бу муаммони бартараф этиш учун чекка қишлоқларда ҳам тўлов нуқталари ташкил этилиши, пайнетлар очилиб, тўловда қулайлик яратиш чоралари кўрилишига келишиб олинди.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM