ИШТИХОНДА “MORNING GREAT MILK” КОРХОНАСИ СУТНИ ҚАЙТА ИШЛАМОҚДА

ИШТИХОНДА “MORNING GREAT MILK” КОРХОНАСИ СУТНИ ҚАЙТА ИШЛАМОҚДА

Иштихон туманида 3 сектор ҳудудига қарашли Қорақўйли МФЙ, Зарафшон кўчасида “MORNING GREAT MILK” оилавий корхонаси сутни қайта ишлашга мўлжалланган, Хитой технологиялари асосида қаймоқ, сметана, турли ҳажмдаги кефирлар, бринза, пишлоқ маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Тайёр маҳсулотни нафақат Иштихон, Қўшработ, Каттақўрғон туман ва Каттақўрғон шаҳри бозорларига ҳам етказиб берилмоқда. 

Корхона “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури томонидан 350 миллион сўм ажратилган маблағ эвазига ўз фаолиятини бошлаган. Корхонада Ҳасанов Файзулла онаси Норбуви опа Умирова билан пандемия шароитида кунига 400-500 литрга сутни қайта ишлади. Янги технологиянинг қуввати эса 1500 литргача сутни қайта ишлаб тайёр маҳсулот ҳолига келтиради.

 Норбуви опа фарзандлари ишли бўлганидан хурсанд. Давлатимизда яратилган имкониятлардан беҳат миннатдорчилигини, фаолиятини бошлашида ўз ёрдамини аямаган маъсул раҳбарларга ўз миннатдорчилигини билдирди.   

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM