МУНОСАБАТ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Samnews_uz (Samarqand yangiliklari)” телеграм каналида  “ИШТИХОН- Ҳалқободда бир ярим йил аввал  9-сон поликлиникаси ишга тушди деб эълон қилган эди, лекин ҳалигача иш фаолиятида эмас” (таҳрирсиз) номли мақола эълон қилинган эди.

    Ҳолат ўрганилди. Иштихон тумани Халқобод МФЙ ҳудудидаги “Халқобод” қишлоғида жойлашган 9-сон   Қишлоқ оилавий поликлиникасининг янги биноси ҳақиқатдан ҳам айни пайтда фаолият кўрсатмаяпти. Туман маҳаллий бюджети маблағлари тўлиқ молиялашмаганлиги сабабли, сўнги таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмай қолган эди. Маълумотларга кўра, “СОVID-19” пандемияси даврида туман маҳаллий бюджетида маблағ етишмаганлиги боис, республика ёки  вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганидан кейин қурилиш ишлари ниҳоясига етказилиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

  9-сон ҚОП жамоаси ҳозирги кунда вақтинчалик Халқабод қишлоғи марказида жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги икки қаватли бинонинг биринчи қаватида барча тиббий жиҳоз ва шароитларга эга бўлган  хоналарда аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM