ТУМАНДА “ЁШЛАР ДАФТАРИ” ВА "АЁЛЛАР ДАФТАРИ” ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Йиғилишда ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари” шакллантирилиши бўйича топшириқлар берилган эди.

Шу муносабат билан туманга “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти бўлими бошлиғи Гулҳумор Тўйчиева ташриф буюрди. Туманда “Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари” йўритилишига  маъсул бўлган Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими ҳодимлари, Иштихон туман Ёшлар ишлари агентлиги ҳодимлари ва МФЙ раислариининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида туманда “Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари” ини шакллантиршда хотин-қизларниг қайси кўрсаткичларига эътибор қаратиш, сўровномалар ташкил қилиш ҳамда ўз меҳнати, иродаси билан катта ютуқларга эришган машҳур шахслар билан учрашувлар ташкил этиб, ёшлар ва хотин-қизларга кучли мотивация беришни йўлга қўйиш орқали касбга йўналтириш асосий вазифалардан бири эканлиги белгилаб қўйилди.

Туманда“Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари” ни шакллантириш ишлари давом этмоқда...

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM