Image_tadbir:

Бугун Иштихон туман ҳокимлик аппарати ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини ҳамда жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан ўқув соати бўлиб ўтди.
Ўқув семинарида кун тартибига қўйилган 2 та масала яъни:
- Ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини ҳамда жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар бўйича туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Д.Синдаров ахбороти тингланди.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 29 сентябрдаги 02-2765-сон топшириғининг тумандаги ижроси тўғрисида Иштихон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири К.Нуриддинов ахбороти тингланди.
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати