369 НАФАР ФУҚАРОГА ИССИҚХОНАЛАР ҚУРИБ БЕРИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманида 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилди. Иштихон туманида 500 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларига шахсий ва дала томорқасида енгил типдаги иссиқхона қурилиши учун, экин экишга уруғлар ва кўчатлар харид қилиниши, суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 1,1 млрд.сўм субсидия маблағлари берилди. Шундан, енгил типдаги иссиқхона қуриш учун 369 нафар фуқарога 822,8 млн.сўм, маҳсулотлар экишга уруғлар ва кўчатлар харид қилиш учун 3 нафар фуқарога 6,69 млн.сўм, суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 128 нафар фуқарога 285,4 млн.сўм субсидия ажратилди. Туманда камбағалликдан чиқариш бўйича Хитой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда 266 гектар ер майдонида ташкил этилган 8 та қишлоқ хўжалиги кооперативларига 355 нафар ишсиз, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар жалб этилиб, уларнинг кооперативлардаги пайи (улуши) учун 791,6 млн.сўм субсидия ажратилди. Тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида 5 нафар тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз фуқароларга давлат рўйхатидан ўтиш, кредит олишда суғурта полиси тўлови ва тадбиркорликка ўқитиш учун 1,1 млн.сўм субсидия берилди. Бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ижтимоий эҳтиёдманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сонидан ортик миқдорда ишга қабул килган ташкилотларга – ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида иш ҳақи тулаш ҳам белгиланган. Тумандаги ишсиз аҳоли талаб юқори бўлган касбларга ўқитилиб ишга жойлаштирилмоқда. Хусусан, туманда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази орқали 81 нафар ишсиз, аввало ёшлар ва аёлларни 8 та йўналиш сантехник, аёллар ва эркаклар сартарошлиги, ошпазлик, қандолатчилик, автомобилларни таъмирлаш, пайвандчилик, чилангарлик каби бўйича касбга ўқитиб, ишга жойлашишига кўмаклашилди.

Ш.Ахмедов,

Иштихон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM