ЗАФАР МУБОРАК, ИШТИХОНЛИКЛАР!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Синовли келган баҳор фасли деҳқонларнинг маҳорати, тажрибасини имтиҳон қилди. Ерга уруғ қадаш, ниҳолларни парваришлаш осон кечмади. Лаҳзалардан унумли, ўринли фойдаланиш талаб этилди.

       Бугун Иштихон тумани деҳқонлари илғорлар қаторида зафар қучдилар. Бу йил 16 та муқобил машина трактор парки ҳудудида 255 та фермер хўжаликлари пахта ҳосилини теришда қатнашдилар.   Мавжуд 8 620 гектар майдонларига ғўзанинг   серҳосил навлари экилиб,  тумандаги Мароқанд Сифат Текстил” МЧЖ кластер корхонаси билан биргаликда 25 424 тонналик пахта хирмони яратиб, ваъданинг устидан чиқдилар.

     “Равот Қўрғони”, Мурод Жўраев”,Шариф Одилов”, “Баҳрин Қаҳрамони” муқобил машина трактор парклари ҳамда “Дуторчи”, “Султон Нур”, “Домла Аброрий”, “Арзиқуллик Ислом” “Ўртақишлоқ” “Лалимикор дала саҳовати” фермер хўжаликлари мавсумда илғорлар қаторида бўлди.

    Етиштирилган ҳосилни саранжомлашда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳаёт кечираётган ишсиз оила бекалари фаоллик кўрсатдилар.  

      Ҳа, бугун иштихонликман деган кишининг кўнглида қувонч кечади. Биз энг аввало далада ҳормай-толмай меҳнат қилган фермер, деҳқон, теримчиларга самимий миннатдорчилик билдирамиз!

             Зафар муборак, иштихонликлар!

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM